Жорий йилнинг 24 феврал санасида Чимкент шаҳрида Заҳриддин Мухаммад Бобур таваллуд аёмининг 540 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва жаҳон маданияти” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 Анжуманда Қозоғистон, Ҳиндистон, Туркиядан келган бобуршунос олимлар билан бир қаторда Ўзбекистондан Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси А.Муҳаммад, Ўзбекистон Давлат хореография академияси ректори, профессор Ш.Тохтасимов, Алишер Навоий номли Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзбек тилини ўқитиш кафедрасининг доценти М.Сапарниязова, Андижон давлат университетининг профессори М.Қосимова, Наманган давлат университети ўзбек адабиётшунослиги кафедрасининг мудири М.Сулаймонов, Қарши давлат университети доценти А.Аллаяров ва бошқалар иштирок этдилар.

Тадбир очилишида Заҳриддин Мухаммад Бобур ҳаётига бағишланган видео лавҳа ҳамда Жумабек Ташенов номидаги университет талабалари томонидан Бобур Мирзо ва Мирза Мухаммад Дулатнинг дўстлигига бағишланган адабий композиция, Бобур рубоилари ўқилди ва шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Сўнг, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Марат Адилхановнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табриги  ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси томонидан икки томонлама муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, мамлакатмизда улуғ аждодлармиз ижоди ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, шу жумладан 2023 йилда буюк аллома Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташабуси билан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан Бобур ижоди ва адабий меъроси, унинг жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссаси атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Қозоғистон Республикаси сенатори Алишер Сатвалдиев, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси Муҳаммад Али, “Дарин” давлат мукофоти лавурияти Бойғали Есиналиев, Ўзбекистон Давлат хореография академияси профессори Шухрат Тохтасимов, Ўзбекистон Давлат хореография академияси профессори ва Қозоғистон ҳалқи Ассамблеяси “Дўстлик” унвони элчиси Ҳулкар Хамроевалар маърузаларида Бобур ҳаёти ва ижоди, унинг ўзидан кейинги авлодлар учун қолдирган бебаҳо асарлари ҳамда амалга оширган бунёдкорлик ишлари борасида фикрлар билан ўртоқлашдилар.

Ҳиндистонлик бобуршунос олима Шаменаз Бано ўз чиқишида Бобур салтанати даврида Жанубий Осиё минтақасида аниқ фанлар, архитектура, адабиёт ва санъат соҳаларида эришилган ютуқларга юқори баҳо берди. Сўнги йилларда Ҳиндистонда унинг адабий меъроси ўрганишга жудда катта эътибор берилаётганлигини таъкидлади.

Бандирма Онейди Эйлюл университети Турк тили ва адабиёти кафедраси доценти, доктор Бахтияр Аслан такидлашича турк адабиёти асосан Алишер Навоий асарлари асосида яратилган. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Туркиянинг муҳташам аср ҳукмдори Султон Сулаймон даврини келтирса бўлади.

“Ўзбекистондан Анадолуга қатнаган карвонларда олиб келинган ўзбек ёзувчиларининг асар ва шеърлари асосида турк адабиётчилари ўзларининг асарларини яратган”, -деди сўзининг давомида Б.Аслан.

Унинг сўзларига кўра, 1920 йилдан бошлаб Шўро ҳукумати сиёсати таъсирда ўзбек мумтоз адабиётини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишда  узилиш бўлди. 1954 йилдан кейин буюк ўзбек адиблари ва шоирлари меъросини чет эл олимшунослари томонидан ўрганишга имкон яратган. Бироқ шунда ҳам бир қатор чекловлар қўйилган. Ўзбекистон мустақилликга эришгандан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистонда туғилиб ижод қилган улуғ алломаларни ижоди ва меъросини ўрганиш бўйича шароит яратилган.

“Бизнинг академияда Чолпон адабиётидан бошлаб хозирги кун адабиётчилари ва шоирларининг асарлари мавжуд бўлиб, улар талабалар томонидан қизиқиш билан ўрганилмоқда,” -деди маърузачи.

 

 

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий