Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси қардош Қозоғистон заминида доимий ёки вақтинчалик яшаб келаётган фуқароларимизни муқаддас “Рамазон ойи” билан чин қалбидан муборакбод этади ва қўшимча равишда огоҳлантириб турли ноқонуний диний оқимлар ва фирқалар, уларнинг диний раҳнамолари, ислом дини ниқоби остида динга муккасидан кетган (динга ўта чуқур берилган) мутаассибларча (экстремистик) ноқонуний фаолиятини олиб борувчи фаолларининг ноқонуний диний таъсирига тушиб қолишдан сақланишни сўрайди (бу каби қабих ҳаракатлар ҳозирда ёшлар орасида интернет сайтлари ва турли ижтимоий тармоқлар орқали ҳам амалга оширилиб келиниши аниқланмоқда).
Юқоридагиларни инобатга олиб “Ўзбекистон мусулмонлари идораси” ватандошларимизнинг диний билимларини орттириш, ва диний мавзуларга оид турли саволларга тўғри илмий жавоблар олиш мақсадида идора ҳузуридаги
Фатво марказида Қўнғироқлар маркази (Колл-марказ) ташкил этилди.
Ушбу марказ билан қуйидаги манзиллар бўйича боғланиш мумкин:
Телеграм: 1) @fatvo_call_1 2) @Fatvo_call_2.
Ватсап: +99891 780-66-33
Ўз навбатида (такрор текшириш), Элчихона Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда мусофирчиликда бўлиш даврида ўз хафсизлиги ва оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашда шу каби ноқонуний хатти-харакатлардан йироқ юришлигини тилаб қолади.


