Толдиқўрғон шаҳри ёнида ушлаб турилган Ўзбекистон юк машиналари хусусида 

 Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўзбекистонлик ҳайдовчилари фаолияти учун ноқонуний тарзда тўсиқлар яратилаётганлиги даъво қилинган хабар хусусида қуйидагиларни маълум қилади.  

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўткир Намозов, Аслиддин Шукуров, Дилшодбек Пиримов, Рифат Имомов, Бобир Жураев, Зулфиддин Тураевларнинг бошқарувларида бўлган 6 юк машиналари Толдиқўрғон шаҳри ёнида Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари томонидан учинчи мамлакатлардан Қозоғистонга юк ташиш қонун-қоидаларини бузганлиги учун ушлаб турилганлиги тўғрисидаги аризалари асосида Бош консулхона жорий йилнинг 30 сентябрида ва такроран 17 октябрида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига иккита нота билан мурожаат қилди.  
Жорий йилнинг 11 октябрида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси ҳам ушбу масалада ўз нотасини мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига юборди. 
Мазкур ноталарда ушбу юк машиналар Қозоғистон худудига учинчи давлатлардан қайта юклаш йўли билан мамлакатга юк олиб кирилишининг янги тартиби жорий қилинаётганлиги тўғрисида хали Ўзбекистон томони расман огоҳлантирилмаган даврда, яъни жорий йилнинг 19 сентябрида махаллий божхона хизмати рухсати билан кириб келганлиги маълум қилинган ва шу боис ўзбекистонлик ҳайдовчиларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш сўралган.  
Мурожаат Қозоғистон мутасадди ташкилотлари томонидан кўриб чиқилмоқда, юкларнинг мамлакатга қонуний олиб кирилганлиги тўғрисидаги хужжатлар текширилмоқда. Бош Консулхона Ўзбекистон ва Қозоғистон мутасадди ташкилотлари билан бу йўналишда мунтазам алоқададир. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари  ҳуқуқий химояси остида, улар билан доимий мулоқот йўлга қўйилган. Икки маротаба Бош консулхонада ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилиб, масалани ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди.

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий