ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ - ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлда “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6019-сон Фармонининг тегишли бандларида,
- халқаро тажрибани ўрганиш асосида ва рақобат муҳитини шакллантириш механизмини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларини бирлаштирган ҳолда ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг (ОЭСР) Товар бозорларини тартибга солиш Индекси (Product Market Regulation-PMR) асосида республикада иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақобат муҳити диагностикасини амалга ошириш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда хорижий амалиёт асосида монополияга қарши курашишнинг янги самарали инструментларини жорий қилиш;
- ривожланган давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари, шу жумладан Халқаро рақобат тармоғи (International Competition Network) билан рақобатни ҳимоя қилишдаги долзарб масалаларнинг муҳокамасини амалга ошириш учун тизимли мулоқотни ўрнатиш вазифалари белгилаб берилди.
Ушбу Фармоннинг 1-иловасида 2020 - 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ ҳамда 2-иловасида Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоялаш тизимини трансформация қилиш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформациясини муҳокама қилиш графиги” тасдиқланди. (2021 йил 5 февралдаги 02/1-193-сонли)
Ушбу график ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва табиий монополия субъектлари “Uzbekistan airports” акциядорлик жамияти томонидан жамиятни трансформация қилиш, корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиш чора-тадбирлари бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
“Uzbekistan airports” АЖнинг трансформация қилиш “Йўл харитаси”га асосан, - Корхонанинг халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (IFRS) асосларида ўтказиш;
- Молиявий аудит ўтказиш мақсадида катта тўртлик (“big four”) ташкилотларини жалб қилиш учун техник топшириқ шакллантириш ва тендер ёки танлов асосида жалб қилиш;
Маҳаллий ва хорижий компаниялар учун тарифларни тенглаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, тариф сиёсатини оптималлаштириш дастурини қайта кўриб чиқиш;
- Коррупцияга қарши хизматлар ва "мувофиқлик тизими" (комплаенс) шаклланишини таъминлаш мақсадида комплаенс бўлимини ташкил қилиш;
- Энергия самарадорлигини ошириш бўйича барча аэропортлар ЭСТОП (ёки шунга ўхшаша) хизмат вакилларидан иборат ишчи гуруҳни яратиш;
- Йўловчиларни онлайн рўйхатдан ўтказишни (WEB Check In) амалга ошириш, йўловчилар учун ўз-ўзини рўйхатдан ўтказиш ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари ва шунга ўхшаш яна бир қатор ишлар амалга оширилди.
2021 йил 19 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “Uzbekistan airways” ҳамда “Uzbekistan airports” акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш чора-тадбирларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Бунда, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ҳар йили ошириб бориш, ҳудудлардаги аэропортларда кетринг ва бошқа хизматларни йўлга қўйиш, ҳамда трансформация жараёнларини жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги “Нефть ва газ тармоғи трансформациясини амалга оширишда ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 668-сон қарорига асосан, сўнгги йилларда табиий монополиялар шароитида нефть ва газ тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва тармоқда рақобатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича муайян ишлар олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Давлат кафолати иштирокисиз хорижий инвестицияларни жалб қилиш, «Ўзбекнефтгаз» АЖни молиявий соғломлаштириш бўйича;
- «Fitch Ratings» ва «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентликлари томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖга Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги «ВВ-» (барқарор) даражасидаги кредит рейтинглари берилиши;
«DeGolyer & MacNaughton» (АҚШ) компанияси томонидан углеводород захираларини баҳолаш бўйича халқаро стандартларга (PRMS) мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ конларининг 2017 — 2020 йиллар учун углеводород захиралари аудити ўтказиш;
- «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш доирасида корпоратив ва халқаро облигациялар рейтингларини олиш учун «S&P Global Ratings», «Fitch Ratings», «Moody’s Investor’s Service» рейтинг агентликлари ҳамда юридик хизматлар кўрсатиш учун «White & Case LLP» юридик фирмаси билан тегишли битимлар имзолаш;
- халқаро тажриба ҳамда республикада амалга оширилган тегишли эмиссияларнинг натижаларидан келиб чиққан ҳолда, «Узбекнефтгаз» АЖ томонидан халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида (The London Stock Exchange) жойлаштириш режалари амалга оширилган.
Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг — 2021 йил ноябрь ойида 700 миллион АҚШ доллари миқдоригача халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш ишлари бажарилди.
2019-2021 йилларда халқаро консалтинг компаниялар, экспертлар ва халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси доирасида ушбу соҳада тегишли фаолият турлари билан бевосита шуғулланадиган алоҳида корхоналар – “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ташкил этилди, уларнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди. Соҳада янги ташкил этилган корхоналар томонидан нефть ва газ конларида геологик-техник тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳисобидан табиий газ қазиб олиш суръатларини сақлаб қолишга, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида истеъмолчиларга 2,5 млн дона “ақлли” электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш эвазига ортиқча йўқотишларнинг олди олиниб тўлов интизомини яхшилашга, умумий узунлиги 248,2 км тенг магистрал газ қувурларини реконструкция ва модернизация қилиниши натижасида табиий газни транспорт қилишнинг кунлик қувватини қўшимча 30-35 млн куб метрга оширилишига эришилган.
2019-2021 йилларда халқаро молия институтлари кўмагида жалб қилинган
“ILF Business Consult” (Германия) маслаҳатчи муҳандис-эксперт ва “Boston Consulting Group” (АҚШ) халқаро етакчи консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда “Газ транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режаси” (Gas Master Plan – 2030) ва “Табиий газ соҳасининг ривожланиш стратегияси” ишлаб чиқилганлиги ва унга мувофиқ:
- республиканинг газ таъминоти соҳасининг (кейинги ўринларда – газ соҳаси) жорий ҳолатида фаолиятини давом эттирилиши 2025-2026 йилларга келиб Ўзбекистон Республикасини табиий газнинг нетто-импорт қилувчисига айланишини, 2040 йилгача прогнозга мувофиқ республика истеъмолчиларининг табиий газга эҳтиёжи 59,0 млрд куб метр миқдорида баҳоланганлиги;
- табиий газнинг рақобатли бозорига босқичма-босқич ўтишнинг халқаро тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда турли моделлари ўрганилганлиги ва газ соҳасини трансформациясида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва иқтисодиёт тармоқларида барча истеъмолчиларга етказиб бериладиган табиий газ тарифларини эркин бозор нархларида шакллантириш ва етказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги;
- Ўзбекистон Республикасининг “Газ таъминоти тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси Европа Иттифоқининг газ соҳасини монополиядан чиқариш йўналишидаги тажрибаси ва бошқа хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш натижалари асосида ишлаб чиқилаётганлиги, қонун лойиҳасида табиий газнинг рақобатли бозорига ўтишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш назарда тутилганлиги;
- электр энергияси ва табиий газ таъминоти соҳасида рақобатли бозорни яратилишини ташкиллаштириш, унинг иштирокчилари учун тенг ҳуқуқлар ва шаффоф механизмлар асосида фаолият юритиши учун ушбу бозорнинг қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ҳамда уларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлган ваколатли давлат органи – Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини йўлга қўйилиши белгиланганлиги;
- табиий газнинг рақобатли бозорини яратилишида табиий газ ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида рақобатни юзага келиши натижасида “Ўзтрансгаз” АЖни магистрал газ қувурларини бошқариш бўйича ягона оператори сифатида монопол устунликка эга бўлишини олдини олиш мақсадида ушбу жамиятдан табиий газни ички бозорда сотиш функциясини ажратиш ва “Ўзтрансгаз” АЖни ягона табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган магистрал газ узатиш тизими оператори (Transmission system operator – TSO) корхонасига айлантириш белгиланганлигини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “Uz Gas Trade” АЖни ташкил этиш таклифлари маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг якка таъсисчилигида
“Uz Gas Trade” акциядорлик жамиятини тузиш ва ушбу жамиятнинг асосий вазифалари этиб республика миқёсида табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш белгиланган.
Бунда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан табиий газни ички бозорда тўғридан-тўғри истеъмолчиларга сотиш тўхтатилади ва “Ўзтрансгаз” АЖ табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган магистрал газ узатиш тизимининг ягона оператори (transmission system operator – TSO) сифатида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Жаҳон банки иштирокида «электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-113-сон қарорига мувофиқ
Республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида:
- Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» лойиҳасининг қуйидаги компонентлари (кейинги ўринларда — Жаҳон банки лойиҳалари):
- «Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш»;
- «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II-фаза)»;
- «Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш»;
- «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш» инвестиция лойиҳаларини Халқаро тараққиёт уюшмасининг 330 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли ва 50 млн АҚШ долларига тенг имтиёзсиз кредитлари, Яшил иқлим жамғармасининг 43 млн АҚШ долларига тенг имтиёзли кредити ва 4 млн АҚШ долларига тенг грант маблағлари ҳисобига молиялаштиришга келишилган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — ЎМЭТ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида 2021 йил 6 октябрда «130 км узунликдаги 500 кВли Саримой (Хоразм вилояти) — Жонкелди (Бухоро вилояти) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз корпоратив кредит ажратилиши бўйича мандат хати имзоланган.
Ягона энергетика тизимининг мустаҳкам ва барқарор ишлашини таъминлаш, оператив-диспетчерлик бошқаруви жараёнларида инсон омили билан боғлиқ хавф-хатарларни қисқартириш ва тизимли аварияларнинг олдини олиш ҳамда электр энергиясининг технологик сарфини камайтириш орқали уни транспортировка қилиш сарф-харажатларини қисқартириш мақсадида амалга оширилган.
Бунда ягона электр энергетикаси тизимини, шу жумладан электр тармоқлари бўйича электр энергияси оқимини тезкор бошқаришнинг замонавий, автоматлаштирилган тизими жорий этилиши ҳисобига энергетика тизими узлуксиз ва барқарор ишлаши таъминланиши;
- 22 та подстанцияда жисмонан ва маънан эскирган электр ускуналар ва жиҳозларни янгисига алмаштириш, шу жумладан 10 та подстанцияда 20 та жамланма янги куч трансформаторлари ва автотрансформаторларни ўрнатиш орқали подстанциялар қувватининг 912,7 МВАга оширилиши;
- ускуналарни мукаммал таъмирлаш харажатларини ва трансформаторлар ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергияси ҳажмини ўртача йиллик 14,2 млн АҚШ долларига тенг миқдорда камайтиришга эришилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги
ПФ-101-сон Фармонида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш орқали камбағалликни икки баробарга қисқартириш, иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш, бозор муносабатларига тўлақонли ўтишни жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
- давлат иштироки сақланиб қолаётган товар ва хизматлар бозорини эркинлаштириш ҳамда ушбу соҳаларга хусусий секторнинг кириб келиши учун шароит яратиш, монополияга қарши органнинг институционал салоҳияти ва ваколатини кучайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш
- давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш ҳамда хусусийлаштиришни жадаллаштириш, иқтисодиётда самарасиз ишлаётган корхоналар улушини камайтириш ҳисобига сифат жиҳатидан янги, хусусан, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларига асосланган инвестициялар ва ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлган технологияларнинг кўпайишини рағбатлантириш;
- пул ва капитал бозорларини янада эркинлаштириш ҳисобига молия бозоридаги турли сегментларнинг ривожланишига туртки бериш, шу орқали хусусийлаштирилган ва трансформация жараёнидаги корхоналарга ўз фаолиятини молиялаштиришнинг муқобил манбаларини шакллантиришга шароит яратиш устувор вазифалари белгиланган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан USAID лойиҳасини Коммунал хизматларни тартибга солиш комиссиялари аъзоларининг миллий ассотсиатсияси (НАРУК) “Марказий Осиёда энергияни тартибга солиш бўйича ҳамкорлик”ни амалга ошириш мумкин бўлган тадбирларни аниқлаш орқали энергия секторининг муайян муаммоларини ҳал қилишга қаратилган бўлиб Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлайди ва тартибга солувчи шериклар салоҳиятини оширади.
Энергетика соҳасини назорат қилувчи регуляторлар салоҳиятини кучайтириш, ўз навбатида замонавий, уйғунлашган, эркин минтақавий энергия бозори сари олға силжиш ва тоза энергияга сармояни кўпайтиришга ёрдам беради.
Энергияни тартибга солиш бўйича (ERPP) ҳамкорлик дастури ҳомийлигида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланади, (НАРУК) Коммунал хизматларни тартибга солиш комиссиялари аъзоларининг миллий ассотсиатсияси хизматлар нархини тартибга солишнинг турли элементлари бўйича қисқа муддатли техник ёрдам (STTA) кўрсатади.
НАРУК электр энергияси тарифлари бўйича тўрт модулли ўқув курси учун материаллар ва тегишли қўлланмаларни ишлаб чиқди ва Ўзбекистонда тренинглар ўтказди.
Ушбу тренинг семинари давомида НАРУК истеъмолчилар синфи ва заиф истеъмолчиларни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон ҳисоботини тақдим этди.
Отабек Садуллоев,
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Табиий монополияларни тартибга солиш бўлими бошлиғи