ШҲТ: ТАҲЛИКАЛИ ДУНЁДА КОНСТРУКТИВ МУЛОҚОТ МАЙДОНИ ЁХУД САМАРҚАНД ЁЗГАН ТАРИХ

 Қаҳрамон Қуронбоев,

сиёсий фанлар доктори, профессор

Отабек Ҳасанов,
сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йигирма иккинчи саммитига мезбонлик қилди. Бутун дунё нигоҳи қаратилган кенг қамровли нуфузли тадбирга асрлар давомида миллатлараро мулоқот, ўзаро маданий ва маънавий ҳамкорлик, савдо ва илмий алмашинувлар маркази бўлиб келган шаҳарнинг танланиши бежиз эмас. Бу билан қадимий ўзбек давлатчилигига ва унинг тарихий салоҳиятига урғу берилди.

Дунёда мураккаб вазиятлар кузатилаётган, дипломатия руҳи ўзгараётган, конструктив мулоқот майдони ва имкониятлари қисқариб бораётган бир шароитда ШҲТ сиёсий ўйинлардан холи, зиддиятлар четга суриладиган самарали ва амалий ҳамкорлик механизми сифатида юзага чиқмоқда.

Ўзбекистон раислигида ШҲТ чинакам серқирра ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва эркин мулоқот ташкилотига айланди, ўз салоҳиятини қайтадан кашф этди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражада фаоллашган очиқ ва конструктив Янги Ўзбекистон дипломатияси ўз имкониятларини кенг минтақавий миқёсда кўрсата олди.

Пандемия бошланганидан буён сўнгги уч йилда илк марта мулоқот шаклида ўтказилган йирик анжуманда 14 та давлат етакчиси, Саудия Арабистони, Қатар ва Мисрнинг олий вакиллари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Саммитда ШҲТ таркиби кенгайиб, шериклик муносабатлари ривожланиб бораётганига урғу берилди. Эрон Ислом Респуб ликасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум, Миср Араб Республикаси ва Қатар давлатига мулоқот бўйича шерик лар мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар ҳамкорлик доираси кенгаяётганидан далолат беради.

Шунингдек, Беларусь Республикасига ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт Давлати, Мальдив Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма Иттифоқи Республикасига – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш бўйича процедураларни бошлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида бир қатор муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сурди. Айниқса, “Шанхай руҳи” тамойили асосида ва бугунги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ШҲТни 2040 йилгача ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш ҳақидаги таклифи Ташкилот аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Зеро, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олади ва ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Ўзбекистоннинг раислиги даври: ШҲТ муваффақияти ифодаси

2021 йил 17 сентябрь куни ШҲТга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди. Мамлакатимизнинг Ташкилотга раислиги пандемиянинг оғир оқибатлари билан курашилаётган, жаҳонда юқори ноаниқлик вужудга келган ҳамда геосиёсий қарама-қаршилик ва зиддиятлар кескинлашган бир даврга тўғри келди. Шу сабабдандир, аксарият эксперт ва мутахассислар Ўзбекис тоннинг ШҲТдаги раислиги расмиятчилик учун ёки “номига ўтади-кетади-да”, деган фикрда ва бу бўйича улар томонидан пессимистик башоратлар тузилган эди.

Ўзбекистон шу куннинг ўзида декларатив баёнотлар бермади, балки моҳиятан мураккаб тарихий давр шароитида аниқ белгиланган ҳаракатларни амалга оширишга киришди. Президентимиз янги имкониятлар даври учун аниқ “Йўл хариталари” ишлаб чиқди. Конструктив мулоқот ва ишончга асосланган ҳамкорликни ривожлантириш масаласи стратегик вазифа этиб белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ШҲТ раислиги доирасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида саксондан ортиқ тадбирлар муваффақиятли ўтказилди, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасида ўттиздан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон шафелигида илк бора аҳамият жиҳатдан долзарб бўлган ахборот хавфсизлиги, саноатни ривожлантириш ва гендер масалаларига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Мисол учун, тадбиркор аёлларнинг биринчи форуми аъзо мамлакатлар бизнес доираларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни янада бир-бирига яқинлаштириш ва ҳали тўлиқ очилмаган салоҳиятини юзага чиқаришга ёрдам берган бўлса, ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми замонавий чақириқ ва умумий таҳдидларга биргаликда қарши курашиш асосида “таянч нуқталари”ни белгилаб олишда ўз ифодасини топди.

Бугунги дунё Тўртинчи саноат инқилоби даврига қадам қўйган. Мазкур тарихий вазиятда ШҲТ мамлакатлари ёшларнинг рақамли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, улар ғояларини рўёбга чиқаришда камарбаста бўлишни англаб етмоқда. Шу боис, ШҲТ ёшлари орасида биринчи марта киберспорт чемпионати ва стартап лойиҳалари танлови ўтказилди.

Амалий учрашувлар фақатгина Тошкентда эмас, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилди. Масалан, Фарғона, Нукус, Бухоро шаҳарларида ШҲТ Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши йиғилишлари, Бухорода камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро конференция, Хивада транспорт вазирлари мажлислари ўтказилиб, ҳамкорлик режалари атрофлича муҳокама қилинди ва ташкилот кун тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга аниқлик киритилди.

Шубҳа йўқки, Минтақалараро савдони ривожлантириш режаси, Транспорт боғлиқлигини ривожлантириш бўйича ШҲТ стратегияси, Инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги даврни очиб берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ШҲТ минтақасининг транспорт салоҳиятидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишга ва уни асосий стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади. Шу мақсадларда геоиқтисодий вазиятда ўзига хос стратегик аҳамиятга эга бўлган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон”, “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўл линиялари қурилиши Марказий Осиё давлатларини дунё бозорларига олиб борувчи қисқа йўл билан таъминлашга тарихий имконият яратади.

Ўзбекистоннинг раислиги даври ҳамкорликни фаоллаштириш орқали ШҲТ тараққиёт стратегиясини мазмунан бойита олди. Халқаро экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон ШҲТ тарихида энг ташаббускор давлат сифатида ном қолдирди. Атиги бир йил ичида кўплаб халқаро ҳужжатлар келишилиб, Самарқанд саммитида жами 44 та ҳужжат – битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихида рекорд кўрсаткичдир.

Аниқ таклиф ва амалий ташаббуслар майдони

ШҲТ Самарқанд саммити дунёдаги бошқа саммитлардан фарқли равишда муаммоларга амалий ечим топиладиган майдонга айланганини унда илгари сурилган ташаббус ва ғояларда кўриш мумкин. Мазкур ташаббуслар ШҲТ “катта оиласи”нинг тинчлик ва барқарор ривожланиш борасидаги мақсад ва манфаатларига мос келади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ҳам айнан мана шундай характерга эга. Саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш, манфаатли темир йўл коридорлари қурилишини қўллаб-қувватлаш, ШҲТ Иқлим кенгашини тузиш, ёшларнинг экстремистик ташкилотларга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш учун қўшма платформани яратиш, Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни таъсис этиш, кейинги йилни “ШҲТ маконида туризмни ривожлантириш йили” деб эълон қилиш бўйича билдирилган таклифлар нафақат ШҲТ мақсад ва тамойилларига мос келади, балки кенг Евроосиё маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш борасида Президентимиз ташаббусларига ҳамоҳанг тарзда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди энергетик ва озиқ-овқат танқислиги шароитида минтақада ишончли ва диверсификацияланган етказиб бериш занжирларини ривожлантириш, ўзаро транзит ҳуқуқини таъминлаш заруриятини таъкидлади. Ҳиндистоннинг стартапларни ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашиш мақсадида ШҲТ стартаплар бўйича Ишчи гуруҳини тузиш таклифи берилди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида нутқ сўзлар экан, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бугунги давр нинг фарқли жиҳати ўзаро ишончнинг кескин танқислиги эканини, ШҲТ ғояларида қарама-қаршилик ва блокларга бўлиниш йўқлиги боис, Ташкилотнинг нуфузи ошиб, йилдан-йилга географияси кенгайиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа органлари ва махсус хизматлари ўртасида ҳамкорликни ривож лантириш таклифи билдирилди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин дунё турбулентлик ҳолатига тушиб қолганини, бундай шароитда бирдамликни мустаҳкамлаш ва ШҲТни умумий тақдирга эга ҳамжамиятга айлантириш заруратига урғу берди. Бунинг учун ўзаро қўллаб-қувватлашни кучайтириш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ташқи кучлар томонидан ШҲТга аъзо давлатларнинг ички ишларига аралашиш бўйича ҳаракатларга қарши туриш лозимлиги қайд этилди. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ШҲТ Ривожланиш банки, “катта ҳажмдаги маълумотлар” (big data) соҳасида Хитой — ШҲТ ҳамкорлик марказини таъсис этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров нутқида ШҲТ турли маданий-гуманитар анъаналарга эга давлатлар ўзаро баҳамжиҳатликда яшашининг мисоли ва аъзо бўлиш истагида бўлган кўплаб мамлакатлар учун жозибадор ташкилот эканлиги борасидаги фикрлар яна бир бор ўз ифодасини топди. Қирғиз Республикаси Президенти Бишкекда Халқаро жиноятчиликка қарши кураш марказини очиш ташаббуси билан чиқди.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Афғонистондаги тинчлик Покистондаги вазиятга ҳам таъсир кўрсатишини таъкидлаб, Афғонистон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди. Кучли сув тошқинидан сўнг Покистонга кўрсатилган ёрдам учун ШҲТ мамлакатларига миннатдорлик билдирар экан, давлат бошқарувидаги 40 йиллик фаолияти давомида бундай кўламдаги офатни кўрмаганлигини айтди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покис тонга ёрдам бериш мақсадида ШҲТ номидан жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиш таклифи мазкур ташкилот амалий қадамлар майдони эканини яна бир бор кўрсатиб берди.

Россия Президенти Владимир Путин жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида халқаро ҳуқуқ ва БМТ низоми тамойиллари асосида ҳамкорлик олиб бораётган янги куч марказлари юзага келаётганлигини қайд этди ва ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари — терроризм ва экстремизм, наркотрафик ва ноқонуний қуролланган гуруҳларга қарши кураш, Афғонистон муаммосини сиёсийдип ломатик йўл билан ҳал қилиш, савдо-инвестициявий муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ спорт ташкилотлари ассоциациясини тузиш, туризм ва музей иши бўйича келишувларни имзолаш таклифи билан чиқди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон нутқида ҳам Самарқанд саммитида кўтарилган масалалар ўз аксини топган бўлиб, Тожикистон Президенти Афғонистондан кириб келаётган наркотик моддалар оқимига қарши курашиш мақсадида ШҲТнинг наркотикларга қарши алоҳида структурасини тузишни таклиф қилди. Самарқанд саммитига таклиф қилинган давлатлар раҳбарлари ҳам ўз мамлакати олдида турган муаммолар, ШҲТ билан ҳамкорликдан кутилаётган натижалар ва ўзаро ҳамкорлик салоҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Хусусан, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко “Шанхай руҳи” дунёнинг янги архитектураси фундаменти бўлишга қодирлигига урғу бериб, ШҲТ билан саноат, сунъий интеллект, “яшил” иқтисодиёт, тинч атом, асоссиз савдо тўсиқларини бартараф этиш, банк тизими соҳаларида ҳамкорлик қилиш салоҳияти мавжудлигини таъкидлади. Шу билан бирга, 2024 йилда ёзги ва 2026 йилда қишки спорт турлари бўйича ШҲТ мусобақаларини ўтказиш таклифи киритилди. Президент Александр Лукашенко ўз нутқида “биз учун кутилмаганда ШҲТ минтақавий ташкилотдан глобал ташкилотга айланмоқда. Муҳими — бу фурсатни бой бермаслик лозим”, дея таъкидлади.

ШҲТга аъзо бўлиш арафасида бўлган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ташкилот доирасида савдо, банк ва алоқа инфраструктураси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди. Эрон мазкур ташкилотга аъзолик орқали ҳамкорликка асосланган адолатлироқ дунёни яратиш марказида бўлишга интилаётганини маълум қилди.

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух мамлакат бундан кейин ҳам ШҲТ билан фаол ҳамкорлик олиб боришини, хусусан, савдо, инвестициялар, энергетика, транспорт-логистика, туризм, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, озиқовқат хавфсизлиги каби соҳаларда катта лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркия Марказий Осиё билан қадимий алоқаларга эгалиги, 2019 йилда бу тарихий алоқаларни тиклаш ташаббуси илгари сурилганини алоҳида қайд этди. Туркия ШҲТ билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга, озиқ-овқат етказиб бериш занжирларининг хавфсизлигига йўналтирилган ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг транзит салоҳиятига асосий урғу берди. Жумладан, жорий йилнинг етти ойида Озарбайжондан транзит 50 фоизга ўсгани, мамлакатнинг транспорт-коммуникация инфраструктурасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шу ўринда, Президентимиз ШҲТ Озарбайжон билан айнан транспорт-коммуникация ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик олиб боришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ билан сиёсат, савдо, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали алоқаларни йўлга қўйишга, транзит йўлларни барпо қилишда иштирок этиш ва энергетика соҳасида тизимли ҳамкорлик олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

ШҲТ бош котиби Чжан Мин жаҳон миқёсида рўй бераётган кенг кўламли ўзгаришлар шароитида бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик ва фаол ҳаракатларни мустаҳкамлаш заруриятини яна бир бор таъкидлади.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев 2021 йилда 40 та теракт ва 1 минг 400 дан ортиқ жиноятларнинг олди олинганини маълум қилди. Халқаро терроризмга қарши биргаликда кураш муваффақиятли амалга оширилаётганини эътироф этиб, таҳдидларга коллектив ёндашув зарурлигини яна бир бор қайд этди.

БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло таъкидлаганидек, БМТ учун минтақавий ва субминтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама самарали ҳамкорликни ривож лантириш муҳим аҳамиятга эга. Унинг фикрича, бугунги кунда ШҲТ Евроосиёда ҳудудий хавфсизлик ва тинчлик масалаларини муҳокама қилиш учун энг қулай платфома ҳисобланади. Хусусан, икки ташкилот экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик олиб бормоқда.

ШҲТ саммити Самарқанд декларациясининг қабул қилиниши билан якунланди. Саммитнинг асосий ҳужжатида томонларнинг амалий ҳамкорликни янада жадаллаштириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, ўзаро транспорт боғлиқликни кучайтириш ҳамда маданий мулоқотни чуқурлаштиришга бўлган умумий ёндашувлар акс этди.

Самарқандда ШҲТ ривожланишида белгиланган янги суръатлар ва трендлар кейинги йилда Ҳиндистон раислигида ҳам давом этиши учун Ўзбекистон томонидан умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббуси илгари сурилди ва якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

* * *

Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўлди, деб баралла айтиш мумкин. Албатта, бунда сўнгги йилларда сифат жиҳатидан мутлақ янги кўриниш ҳосил қилган ўзбек дипломатиясининг ўрни ва роли беқиёс. Мазкур ҳолат давлатнинг ташқи репутациясини анча ижобий ёки мўътадил ҳолатга келтирди.

Мухтасар айтганда, ШҲТ мамлакатлари дои расида илгари сурилган ташаббусларнинг амалга оширилиши ва Ўзбекистоннинг муваффақиятли раислиги — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсули ҳисобланади. Ўзбекистон ҳар бир кўзланган мақсадга ўз вақтида ва самарали эришиши бўйича тарихий миссиясини бажаришга имконият туғилиб, ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш, кўп қиррали ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиқиш ва барқарор ривожланишга мустаҳкам асослар яратилди. Бунинг натижасида, ШҲТ ўз принципларига содиқ қолган ҳолда, Ташкилотни ҳарбий ёки сиёсий блокка айлантиришга уринишларга йўл қўйилмади.

Ўз навбатида, Самарқанд саммитида қабул қилинган ҳужжатлар ва қарорлар, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаб буслар мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ҳамда фаровонлиги йўлида минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадидаги ташкилот нуфузи юксалишига хизмат қилади, дейишимиз айни ҳақиқатдир.

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий