Элчихона биносида Қозоғистон Республикаси Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ва ватандошлар иштирокида “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат”мавзусида учрашув ўтказилди
Элчихона томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-340-сон қарорининг ижроси доирасида жорий йилнинг
10 сентябрь куни Қозоғистон Олийгоҳларининг профессор-ўқитувчилари ва ўзбек ёшлари ҳамда ватандошлар иштирокида “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Брифингга М.С.Нарикбоев номидаги КАЗГЮУ университети, Астана медицина университети, Н.Л.Гумилев номидаги ЕНУ университетларидан меҳмонлар таклиф этилди (70 та талаба, 4 та профессор-ўқитувчи).
Бундан ташқари ушбу тадбирда ўзбек ёшлари орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ўқиб эшиттирилди. Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида олиб борилаётган фаол ва прагматик ташқи сиёсат бугунги кунда мамлакатимизнинг нафақат минтақада, балки жаҳон миқёсида нуфузи ва ўрнини мустаҳкамлаб, халқаро жараёнларга таъсирини оширишдаги роли тушунтириб етказилди. Тадбир ниҳоясида ўзбек ёшларининг терроризм ва диний экстремизмга қўшилиб кетишлигини олдини олиш, жаҳолатга қарши маърифат ҳамда огоҳлик давр талаби рукни остида “давра суҳбатлари” ташкил этилди, ҳамда “Меҳр” ва “Огоҳ бўл” видеофильмлари намойиш этилди.