Элчихона ахбороти
2024 йилнинг 3 апрелида Актобе вилояти, Алға тумани ҳудудидан ўтувчи “Самара-Шимкент” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.
Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистон Республикаиснинг тегишли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорликда ишламоқда. Ҳолат алоҳида назоратга олинганган.
Қўшимча маълумотлар бўйича ЎР Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги рақам бўйича мурожаат қилишингиз мумкин +7 (729) 277-71-17.