Ғарбий-Қозоғистон вилоятининг Уральск шаҳрида жойлашган “РИЗЫҚ” кафесидаги ёнғинда шикастланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида

Қозоғистон Республикаси Ғарбий-Қозоғистон вилояти ваколатли идоралари маълумотига кўра, 2024-йил 4-январ куни соат 02:07 да бошқарув пултига Уралск шаҳри, С.Датов кўчаси, 52-уйда жойлашган “РИЗЫҚ” кафесининг икки қаватли биносида газ-ҳаво портлаши натижасида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари И.М. ва И.Д. турли жароҳатлар билан Уралск шаҳридаги кўп тармоқли шифохонасига етказилган. Ушбу ҳолат Актау шаҳридаги Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

 

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий