22 март куни Ўзбекистон Республикасининг Остона шаҳридаги Элчихонаси ва «Ватандошлар» жамоат фонди кўмагида Наврўз байрами тадбири ўтказилди.
Наврўз умумхалқ байрамида 380 нафардан ортиқ Қозоғистонда истиқомат қилаётган ватандошлар, ушбу давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва меҳнат мигрантлари қатнашди.
Байрам тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари, Мансур Ташматов, Нодира Махмудова, Бекмуродов Сардор, Шукуруллаев Санат ва Валатина Виктория иштирокида тайёрланган маданий дастур намойиш этилди.
Ватандошлар учун байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга ўзбек миллий палови, сумалак, халим ва бошқа баҳорий таомлар тортиқ этилди.