Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси қуйидагиларни маълум қилади

 Жорий йил 14 декабр куни Қозоғистон Республикаси Костанай шаҳрида тандирхона портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари Қ.С ва Ш.С.лар жабрланган.

         Аниқланишича, Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ва совуқда турган бир нечта газ баллонларни тандирхонага олиб кирган ва иссиқ печкага суяб қўйиш натижасида портлаш содир бўлган.

         Фуқаро Қ.С.нинг аҳволи оғир аҳваолда бўлиб унинг танаси 70 фоиз куйиши оқибатида жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фуқаро С.Ш. тиббий кўрикдан ўтказилган ва шифокорлар руҳсати билан шифохонадан чиқарилган.

         Шунингдек, жабрланган фуқаролар Қозиғистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя қилмаган ва миграция қонунини бузган бўлиб, улар томонидан ишлаш учун руҳсатнома ёки бошқа тегишли хужжатлар расмийлаштирилмаганлиги аниқланган.

         Ҳолат бўйича Элчихона томонидан доимий назоратига олинган ва фуқароларимиз соғлиғи мунтазам равишда кузатиб борилмоқда.

 

Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради.

            Қозоғистонда об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонларни жабрланишига олиб келиши мумкин.
            Газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингизни сўраймиз:
-          қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
-         тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;
-         ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
-         иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
-         иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
-         газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланкалар орқали уланишга йўл қўйманг;
-         агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг.
Сизнинг саломатингиз биз учун муҳим!

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий