Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси хабари

 2023 йил 30 ноябрда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари вафоти тўғрисида Элчихона қуйидагиларни маълум қилади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 05:30да Олмаоти шаҳридаги Кабанбай ботир кўчаси 123-уйда жойлашган «Олмати» хостелда содир бўлган ёнғин натижасида 13 нафар фуқаро, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
 Мазкур ҳолат бўйича Олмали тумани полицияси ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича терговга қадар ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Вазият Элчихона томонидан назоратга олинган. Ҳозирда, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхона томонидан марҳумларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб бориш чоралари кўрилмоқда.
Ёнғин оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг оила аъзоларига Ўзбекистон республикасининг Қозоғистондаги дипломатик ва консуллик муассасалари ўз таъзиясини билдиради.

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий