Остона шаҳридаги “Diplomatic club” аъзолари билан ўтказилган учрашув

 2023 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонасида Остона шаҳридаги “Diplomatic club” аъзолари билан 2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ Референдуми ўтказилиши жараёнларига бағишлаб учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда 60 дан зиёд “Diplomatic club” аъзоларига (бўлажак дипломатлар) 2022 йилнинг 20 декабридага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 9 март санасида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича тушунтириш ва киритилаётган ўзгартиришлар бўйича маълумот берилди.

 

 

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий